Тарбия

12:57 / 12.04.2017 | Савол | 1185
Ассалому алайкум! Опамнинг эри ароқ ичувчи, топган пулини аёлларга, ичкиликка сарф қиладиган, оиласи учун пул бeрмайдиган. Бу ёқда қайнонасининг зулм ўтказишига 13 йилдан бeри яшаб кeлмоқдалар. Ўзлари намозхон аёл, кўп китоб мутоала қиладилар. Қандай қилиб эрларини бу йўлдан қайтариш мумкин? Гапирсалар ёқмас экан
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввало Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраш керак. Кейин гапи ўтадиганларга мурожаат қилсинлар. Бундай ҳолатда қариндош уруғ, маҳалладаги катталар, дўсти биродарлар ёрдам кўрсатишлари керак. Бу ҳаммаларининг бурчларидир. Ўзларининг ҳақларини талаб қилсинлар. Маҳалла ҳам бундай пайтга ислоҳ чорасини кўради. Ана ўшаларга арз қилсинлар. Чунки бир заифанинг кучи етмайди бундай ҳолда. Валлоҳу аълам!.