Ассалому алайкум! Қизимга сажда ояти келган сура ёдлатаётган вақтимда сажда оятигача ёдламаган вақтимиз сажда оятини қилиб қўйишимиз керакми? Қизим 6 ёш. Қизимга ҳам сажда оятини ўқиш вожиб бўладими? Сажда ояти келган сурани ўқиган заҳоти сажда қилиш керакми? Кўпинча навбатдаги намоздан кейин сажда оятини ўқийман.
– Ва алайкум ассалом! Сажда, сажда ояти тиловат қилинганидан кейин қилинади. Қизингиз учун сажда қилиш вожиб эмас, то балоғатга етгунича. Етти ёшдан кейин ўргатсангиз ҳам бўлади. Ўқилган заҳоти сажда қилиш шарт эмас, кейинроқ қилса ҳам бўлади. Тезлаштирган афзал. Атай ортга суриш макруҳ. Валлоҳу аълам.