Инфилтрат

01:16 / 18.07.2020 | Yulduz | 1080

Ассалому алайкум! Қизим бир ярим ёшда. Бир йил олдин мазаси бўлмаганда ёнбошига Анальгин Димедрол Нош-па укол қилишганди. Йиғлаб қаршилик қилавергани учун ёнбошининг ўртасига укол қилишган. 1-2 ой ўтиб ўша жойи кўкариб сиёҳ ранг бўлиб тери остида шиш пайдо бўлди, хирургга олиб борсак вишневский суртмаси, магнезия, ихтиол суртмаси каби компресслар ёзиб берди. 1 ойлардан кейин кўкаргани кетди. Лекин ҳалигача тери остида қаттиқ шиш бор, босганда оғримайди. 1 йил бўлди, барибир ўша қаттиқ нарса кетмаяпти. Хавотирга ўрин борми? Нима қилсам тузалади? 

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Хавотирга ўрин йўқ. Агар хоҳласангиз, УВЧ терапияни олдирсангиз қаттиқ соҳани юмшатади, фақат карантин пайтидан бошқа пайтда олдирганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!