Тирноқ

10:52 / 11.08.2020 | Yulduz | 777
Ассалому алайкум! Динимизда тирноққа лак суртиш мумкинмаслигини, бу билан таҳорат мукаммал бўлмаслигини биламан. Турмуш ўртоқларимиз яъни эркаклар кўпинча кўчада юришади, офисларда ишлашади, табиийки ишхонада тирноқларига маникюр қилдирган аёллар кўзларига жозибали кўринади ва уйдаги аёли билан хаёлан солиштириш бошланади. Шунга ўхшаш солиштиришлар йиғилиб кўнгил ўшалар томон оғиши мумкин. Шундай экан динимизда қандайдир чора ёки рухсат борми аёл киши тирноғига лак суриши ёки нарашивание қилдириши? Фақат ўзини эрини жалб қилиш учун. Айтишингиз мумкин лак сурмасдан ҳам қўл ва тирноқларни чиройли қилиб юриш мумкин деб, лекин ҳамма аёлни ҳам қўл ва тирноқлари чиройли шаклга эга бўлмаслиги мумкин. Масалан, менда шундай.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Узрли кунлари қилса жоиз. Қолаверса хино бор. Валлоҳу аълам!