Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг" Ҳадис ва ҳаёт" 5-жуз намозга бағишланган китобларидаги 381- ҳадиснинг(118-бет) шарҳига бироз тушунмадим ёрдам берсангиз. Шарҳда шундай дейилган экан: "Хожа чўрисини ўзининг қули ёки мардикорига никоҳлаб қўйса, энди бу аёл хожасининг авратига назар солиши мумкин бўлмай қолади.Чунки бунгача чўри хожа учун хотин эрига ҳалол билгандек ҳалол эди". Бунда хожасига никоҳланган чўриларми?
– Ва алайкум ассалом! Шариатнинг ҳукми бўйича чўрилар ҳожасига ҳалол ҳисобланган. Никоҳ шарт бўлмаган. Чунки чўри мулк ҳисобланган. Ҳожа ўз мулкидан аёл сифатида фойдалана олган. Бунда чўрининг нафсий эҳтиёжини риоя қилиш ҳам бор. Аммо бу чўрини ҳожаси бошқага эрга берадиган бўлса, унда ўзи ундан хотин сифатида фойдаланиши тўхтаган. Валлоҳу аълам!