Фарзанд

03:11 / 20.07.2020 | (Нет имени) | 725

Ассалому алайкум! Қизим август ойида 9 ёшга тўлади. Лекин ҳозирдан "чап кўкрагим оғрияпти", деяпти, ушлаб кўрсам чап томони қаттиқроқ, ўнг томони ундай эмас. Аслида иккала томонда ҳам тенг оғрик бўлмайдими? Шунга ҳавотирдаман. Илтимос, маслаҳат беринг.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Кўпчилик ўсмирларда айнан 9-11 ёшларда иккиламчи жинсий белгилар шакллана бошлайди: тукланиш, овоз дағаллашуви, қизларда кўкрак безларининг катталаша бошлаши ва х.к. Бу табиий ҳол, иккала кўкрак безининг бироз фарқ билан ривожланиши ҳам ҳавотирга асос эмас. Иншааллоҳ, бироз муддатда 2-си ҳам ривожланади. Бу қизингизнинг организмида кечаётган гормонал ўзгаришлар натижаси. Валлоҳу аълам!