Менга савоб борми?

11:46 / 13.08.2020 | Шахноза Мамадалиева | 514
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан Россияда дала ҳовлида ишлаймиз. Доимо иккаламизнинг ойлик маошимизни турмуш ўртоғим ўзи тасаруф қилади. Пулларимиз йиғилиб нисобга етганда турмуш ўртоғимнинг номидан закот бердик, қурбонлик ҳам турмуш ўртоғимнинг номидан қилинади. Бирор кимга қарз ёки эҳсон берилса ҳам турмуш ўртоғим ҳал қилади ва турмуш ўртоғим номидан берилади. Шу қилинаётган ишлардан менга ҳам савоб борми? Чунки пулларни бирга меҳнат қилиб топаябмиз. Ёки ўз ойлик маошимдан ўзим алоҳида эҳсон қилишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг ишлаб топган пули ўзининг шахсий пули бўлади. Уни ҳатто эри тасарруф қилишга ҳақли эмас. Шунинг учун сиз ўз пулингизни алоҳида қилишингиз зарур. Шаръий амалларда хатолик кетмаслиги учун ҳам. Агар сизнинг топганларингиз нисобга етган бўлса, закот ва қурбонлик каби амалларни бажаришингиз керак. Бу учун аниқлик керак. Агар пулингизни ўзиникига қўшиб юбориб ундан сарфлаб баъзи амалларни қилган бўлса сиз учун ҳам савоб бўлади. Аммо бундан кейин пулни ажратиш лозим.  Валлоҳу аълам!