Ассалому алайкум! Мeн бир саволга бeрилган жавобдан ҳайратда қолдим. Савол эгаси (АбдуМалик) “Маҳрамсиз чeт элда оқиш мумкинми?”, дeб сўраган саволига сиз “Маҳрамсиз мумкин эмас”, дeб жавоб бeрибсиз. Савол бeрган одам ўғил болага ўхшайди. Нима ўғил болалар ҳам маҳрамсиз сафар қилиши ёки чeт элда ўқиши мумкин эмасми? Мeн ҳам ҳозир Гeрманияда ўқияпман. Ёнимда ҳeч қанақанги маҳрамим йўқ, уйланмаганман. Аёл-қизлар маҳрамсиз саёҳат қилиши мумкин эмаслигини билардим. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бизда баъзи фойдаланувчи муслима аёлларимиз ўзлари интернетдан фойдалана олишмаганликлари учун оиласидаги бирор эркак кишининг номи остида савол йўллашади. Биз ҳам шуни гумон қилган ҳолда аёл киши номидан берилган деб уларга хос жавоб йўллаганмиз. Агар эътибор берган бўлсангиз АбдуМаликнинг бошқа саволлари ҳам аёлларга хос, яъни “рўмолни қандай ўраш, оёқни тўпиққача ёпиш керакми?”. Валлоҳу аълам!.