Шариатимизда

01:02 / 15.08.2020 | Yulduz Rashidova | 536
Ассалому алайкум! ! Эркак киши никоҳ узугуни тилладан тақиши, ипакдан кийим кийиши мумкин эмасми? Шариатимизда айтилган деб айтишди. Шу кунгача эшитмаган эканман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

- عَنْ عَلِيٍّ t قَالَ: إِنَّ نَبِيَّ اللهِ أَخَذَ حَرِيرًا فَجَعَلَهُ فِي يَمِينِهِ، وَأَخَذَ ذَهَبًا فَجَعَلَهُ فِي شِمَالِهِ، ثُمَّ قَالَ: إِنَّ هَذَيْنِ حَرَامٌ عَلَى ذُكُورِ أُمَّتِي. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

2373. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳнинг Набийси ипакни олиб, ўнг қўллари ила тутдилар, тиллани олиб, чап қўллари ила тутдилар, сўнгра:

«Албатта, мана бу иккиси менинг умматимнинг эркаклари учун ҳаромдир», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Аввалги ривоятларда ипак, тилла ва кумушнинг ҳаромлиги, у ҳукмдан истисно бўладиган ҳолатлар ва шунга ўхшаш масалалар баён қилинган эди.

Ушбу ривоятда эса мазкур ҳукмларнинг ҳаммаси фақат эркакларга хос эканлиги, аёлларга тегишли эмаслиги очиқ-ойдин айтиб ўтилмоқда. Бу нарсаларнинг нима учун айнан эркакларга ҳаром қилинганлигининг ҳикмати ҳам аввал айтиб ўтилди.

(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан )

 Валлоҳу аълам!