Ассалому алайкум! Ҳурматли Муслимат. уз сайти ҳайъати. Бу саволни такроран бeряпман. Тавҳид китобларида кeлишича “Кимда ким чин дилдан “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ”, дeб уни юзини истаган инсонни Аллоҳ таоло амали қандай бўлишидан қатъи назар дўзахдан халос қилар экан. Шу ҳадис саҳиҳми? Жавоб учун раҳмат.
Кимда ким «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад унинг бандаси ва элчиси, Исо Аллоҳнинг элчиси, Мариямга eтказган сўзи ҳамда унинг томонидан бўлган руҳдир. Жаннат ва дўзах ҳақдир» дeб гувоҳлик бeрса, амали қандай бўлишидан қатъи назар Аллоҳ уни жаннатга киргизар экан. Ушбу ҳадислар саҳиҳми? Жавоб учун раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳадисда ўшандай инсонни дўзахдан халос қилиш зикр қилинган. Тўғридан-тўғри дўзахга кирмасдан ундан халос бўлиб учун ёнига амали солиҳларни ҳам қўшиши керак. Агар гуноҳга қўл урадиган бўлса, дўзахга тушганидан кейин ундан халос бўлади.
قال الحسن البصري رحمه الله لما قيل له إن قومًا يقولون: من قال لا إله إلا الله دخل الجنة. قال الحسن رحمه الله: من قال لا إله إلا الله وأدى حقها وفرضها دخل الجنة، وروي عنه أيضًا أنه قال لرجل ذكر شهادة أن لا إله إلا الله فقال له الحسن: هذا هو العمود فأين الطُنُب ومراده رحمه الله أن شهادة أن لا إله إلا الله هي عمود فسطاط الإسلام خيمة الإسلام، عمودها لا إله إلا الله وكما أن الفسطاط لا يقوم إلا على العمود فإنه لا يثبت إلا بالطنب والطنب هنا هي الفرائض فرائض لا إله إلا الله. وهى التي يجب أن تستوفي والمحرمات التي يجب أن تُجتنب، فإن اجتناب المحرمات ضروري لسلامة هذا العمود.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга: «Одамлар ким лаа илааҳа иллаллоҳ деса, жаннатга киради, дейишяпди», дейилди. Шунда у киши: «Ким лаа илааҳа иллаллоҳ деса ва бунинг ҳаққини ва фарзини адо қилса, жаннатга киради», дедилар. Яна у кишидан шундай ривоят қилинади: калимаи шаҳодатни айтган одамга Ҳасан Басрий шундай дедилар: «Бу устун, бунинг арқонлари қани?»
У киши айтмоқчики лаа илааҳа иллаллоҳ шаҳодати Ислом чодирининг устунидир. Устунсиз чодир тик турмайди, устун эса арқонсиз собит турмайди. Манашу арқоналар лаа илааҳа иллаллоҳнинг фарзларидир. Фарзларни тўлиқ бажариш керак. Ҳаром қилинган нарсалардан четда бўлиш лозим. Шу устуннинг саломат қолиши учун ҳаром ишлардан четда бўлиш керак. Валлоҳу аълам!.