Фарзанд

04:14 / 13.04.2017 | Савол | 1381
Ассалому алайкум! Фарзандни вақти соати билан бeргувчи Аллоҳ. Лeкин биз фарзанд бўлмаслиги учун спираль ёки бошқа воситалардан фойдаланишимиз тўғрими? Тақдирга қарши чиқаётган бўлмаймизми? Бир ҳисобда шу воситалар сабаб сақланилади, лeкин Аллоҳга таваккал қилиб ишлатмаслик ҳам мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Буни тақдирга қарши чиқиш учун эмас, азл каби она ёки боланинг соғлиги учун қилинади. Азлга шариатда рухсат берилган. Бу ҳам албатта арзигулик сабаб бўлганда, яъни касалликнинг олдини олиш ёки даволаниш каби. Биз сабабларни ишга соламиз, Аллоҳнинг иродаси билан сабаблар иш кўрсатади ёки акси бўлади. Агар Аллоҳ хоҳласа, ўша воситалар ишлатилганда ҳам фарзанд бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!.