Ассалому алайкум! Биз фарзандлар ота-онамиз ҳаёт бўлган ҳолларида уларга савоби тегиши учун қандай амаллар қилишимиз мумкин? Балки бажаришим шарт бўлган қайсидир амаллардан бехабардирман. Мен ҳам уларнинг охиратлари учун тириклик чоғларидаёқ ўз ҳиссамни қўшишим мумкинми? Агар шундай амаллар бор бўлса тартиб билан келтириб беришингизни сўрардим, илтимос. Ота-оналаримизга Аллоҳ икки дунё саодатини берсин. Раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Ҳаётлик чоғларида амаллар уларнинг ўзларидан талаб қилинади. Бағишлаш эса, бу дунёдан ўтиб, бирор нарса қилиш имкони бўлмай қолганда қилинади. Валлоҳу аълам!