Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин. Менинг ёшим 24 да. 2 йил аввал бир йигитга унаштирилгандим. Лекин боланинг онаси сабаб унаштирувимиз бекор бўлди. Анча гап сўзларга қолдим. Шу икки йил ичида анчагина совчилар сўраб келишди. Мен учрашиб кўрганларим ҳам бўлди. Фақат бир нарса мени қийнайди. Мен унаштирувим бузилганини айтишим тўғрими ёки айтмаганимми? Илтимос, маслаҳат берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Унаштирилишнинг бузилиши бу никоҳнинг бузилиши, оиланинг ажралиши эмас. Сиз бокира бўлсангиз. Гапни кўпайтиришнинг нима кераги бор? Бу сизнинг шахсий ҳаётингиз. Ўзингизни айбдордек ҳис этишингиз ноўрин. Ҳулқингизни гўзал қилиб, бир инсонни ва ўзингизни бахтли қилиб, мустаҳкам оила қуриб, умматга мўмин мусулмон болаларни кўпайтириб гўзал тарбиялик ва илмлик қиламан деган ҳолис ниятингиз ва шунга яраша амалингизнинг бўлишини ўзи етарликдир. Валлоҳу аълам!