Кечириш

20:01 / 21.07.2020 | Maftuna | 547

Ассалому алайкум! Яқинда бир инсоним билан ўртамизда тушунмовчилик бўлди, жаҳл билан унинг муомаласидан хафалигимни айтдим. Бироздан кейин ҳижолат бўлиб, ундан кечирим сўрадим, у эса ўқиб жавоб ёзмади. Бир хафта вақт ўтди, ҳеч нарса бўлмаганидек ундан ҳол-аҳвол сўраб яна хабарлашдим. Лекин у эьтибор бермади, умуман гапирмади. Қандай йўл тутай? Елкамдаги вазифам соқит бўлдими? У узримни қабул этдими йўқми билмай қолдим. 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз узр сўрабсизку. Шунинг ўзи етарлик. У инсон мулоқот қилишни ҳоҳламаса демак уни ўз ҳолига қўйиш керак. Йўқса, психологик тарафидан қарайдиган бўлсак унинг “қулига” айлана боришингиз мумкин. Бундай мулоқотдан қалбингиз фақат азоб чекаверади. Валлоҳу аълам!