Ассалому алайкум! Мен 27 ёшман. Биринчи турмушимда 1 йил яшадим, 7 ёш ўғлим бор. Йиллар ўтиб яна турмуш қуриб 2 йил яшадим, 1 қиз кўрдим. Эрим яхши чиқмади, ажрашдик.. 2 йил бўлди. Ҳозирда иш жойим, уйим бор. Бир оиладан совчи келяпти. У инсон 3 бола билан ажрашган. Мени ёқтириб қолиб уйланмоқчи. Фақат у қамалиб чиққан. Нима маслаҳат берасиз? Болаларимга оталик қила олармикин? У билан телефонда гаплашдик. Унга гап қайтарадиган аёл ёқмас экан. Нима қилсам экан?
– Ва алайкум ассалом! Турмуш қуришга шошилманг. Аввал яхшилаб суриштириб кўринг. Яхши кўриб қолиш билан иш битмайди. Севги мустаҳкам оила қуришнинг гарови ҳам бўла олмайди. Чунки чинакам севги 6-7 ойлик турмуш қурилгандан сўнг йўқола боради. Нима қолади? Эркакнинг ҳам аёлнинг ҳам кўнгли совуши бошланади. Ҳақиқий Аллоҳдан қўрқувчи мусулмон банда эканлигига амин бўлмагунингизгача турмушга чиқишга рози бўлмай туринг. Шуни ҳам эсингизда тутингки номаҳрам эркак билан қанчалар кўп гаплашиб, мулоқот қилиб юрсангиз шунча бахтингизни бой берасиз. Чунки шариатимизда номаҳрамлар билан гаплашиб юришга ижозат берилмаган. Бу ҳаром иш. Шошилмай яхшилаб суриштириб олишингиз керак. Болаларига қандай муносабатда, уларни таъминлайдими йўқми, аввалги турмушидан нима сабабдан ажрашган, нима сабабдан қамалган буларни яхшилаб билиб олишингиз керак. Валлоҳу аълам!