Ассалому алайкум! Мен бир неча йил аввал бурним суяги синганлиги учун операция қилдирганман, операциядан олдинги ва кейинги жараёнлардан асоратлар қолган, яъни менда аллергия келиб чиққан, салга бурним оқади ёки аксираман, тез бурним битади. Биламизки, таҳоратда бурунга сувни ачишгунча олиб кейин қоқиш керак, мен ачишгунча сув тортсам, таҳоратдан кейин бурним кўп оқиб қоляпти, аллергиям бошланяпти ва бу менга намоз ўқишда ҳалақит беряпти. Шу сабабли мен таҳоратда бурнимда ачишгунча сув олмасдан таҳорат қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратда бурунни ачишгунча ювиш шарт эмас. бу шарт ғуслга тегишли. Таҳоратда бурунни ювиш суннатдир. Валлоҳу аълам!