Ҳожат намози

16:44 / 25.08.2020 | Барно Бозорбоева | 3423

Ассалому алайкум! Шанба куни саҳар ўқиладиган намозни, яъни ҳожат намозини бомдоддан олдин ўқиш керакми? Ва қандай ўқилади?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Ҳожат намози. 

عَنْعَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي أَوْفَى t، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «مَنْ كَانَتْ لَهُ إِلَى اللهِ حَاجَةٌ أَوْ إِلَى أَحَدٍ مِنْ بَنِي آدَمَ فَلْيَتَوَضَّأْ، فَلْيُحْسِنِ الْوُضُوءَ، ثُمَّ لِيُصَلِّ رَكْعَتَيْنِ، ثُمَّ لِيُثْنِ عَلَى اللهِ وَلْيُصَلِّ عَلَى النَّبِيِّ r، ثُمَّ لِيَقُلْلَا إِلَهَإِلَّا اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ، سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَالْغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ، وَالسَّلَامَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ، لَا تَدَعْ لِي ذَنْبًا إِلَّا غَفَرْتَهُ، وَلَا هَمًّا إِلَّا فَرَّجْتَهُ، وَلَا حَاجَةً هِيَ لَكَ رِضًا إِلَّا قَضَيْتَهَا يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّوَابْنُ مَاجَهْ.

 

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Кимнинг Аллоҳга ва Бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтсин. Сўнгра: 

«Ҳалийму Карийм Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳу маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломатни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта чиқаргин. Ё Арҳамар Роҳимийн», десин», дедилар».

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Имом Ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен зоминман», деб марҳамат қилганлар», деган.

Албатта, дуонинг арабча матнини ёдлаб олган яхши.

МАКРУҲ ВАҚТЛАР
وَلَا يَجُوزُ صَلَاةٌ، وَسَجْدَةُ تِلَاوَةٍ، وَصَلَاةُ جِنَازةٍ عِنْدَ طُلُوعِهَا وَقِيَامِهَا وَغُرُوبِهَا، إِلَّا عَصْرَ يَوْمِهِ. وَتُكْرَهُ إِذَا خَرَجَ الْإِمَامُ لِلْخُطْبَةِ. وَيُكْرَهُ النَّفْلُ فَقَطْ بَعْدَ الصُّبْحِ إِلَّا سُنَّتَهُ، وَبَعْدَ أَدَاءِ الْعَصْرِ إِلَى أَدَاءِ الْمَغْرِبِ. وَمَنْ هُوَ أَهْلُ فَرْضٍ فِي آخِرِ وَقْتِهِ، يَقْضِيهِ فَقَطْ، لَا مَنْ حَاضَتْ فِيهِ
Қуёш чиқаётганда, қиёмда турганда ва ботаётганда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш ва жаноза намози ўқиш жоиз эмас. Фақат ўша куннинг асри бундан мустасно. Мазкурлар имом хутбага чиққанда ҳам макруҳдир.
Субҳдан кейин унинг суннатидан бошқа нафл макруҳдир. Шунингдек, аср адо қилинганидан кейин, то шомни адо қилгунча ҳам шундай.
Ким намознинг охирги вақтида аҳли фарз бўлиб қолса, фақат ўша намозни қазо қилади. Охирги вақтда ҳайз кўрган қазо қилмайди.(«Кифоя» китобидан). 

Валлоҳу аълам!