Ассалому алайкум! Мен 21 ёшдаман, оилада 5 та фарзандмиз, 3 нафар акам бор, улар Аллоҳни танийдиган, ишонадиган, аммо намоз ўқишни ортга суришади. Онам намоз ўқийдилар, мен ҳам. Яқинда дадам қаттиқ бетоб бўлиб, юролмай қолдилар. Белларида кучли оғриқ бор, эркин ҳаракатланолмайдилар. Биз «бу Аллоҳдан, кўп тавба қилинг», деб онам иккимиз уларни динга чорлаймиз, аммо дадам даволанишдан ҳам ароқ ичиб кун бўйи ухлашни афзал биладилар. Акаларим ҳар қанақасига тушунтирди, аммо хоҳламаяптилар ташлашни, ҳол шундайки жанжалга айланади, дадамга баланд овозда гапириб ҳатто ароқни синдириб ҳам ташлашди. Улар гуноҳкор бўлмайдими бу иши билан? Дадамни қандай йўлдан қайтарсак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Яхшилик билан қайтариш керак. исёнга амр қилса, итоат қилинмайди. Аммо ўзига яхши муомалада бўлиш керак. Валлоҳу аълам!