Маслаҳат берсангиз

21:35 / 27.07.2020 | Ruqiyaxon | 696

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Ёшим 25 да. Оилалиман, алҳамдулиллаҳ 3та фарзандим бор, ўғил қиз. Катта ўғлим 6 ёшда, ичак соҳасидан қаттиқ оғригани учун «уни ема, бу мумкин эмас» деб кўп тергайман. Шу сабабли ўғлим инжиқ, жаҳлдор, асабий бўлиб қоляпти. Жуда кўп савол беради. Кундузи ухлатишга ҳаракат қиламиз, қаттиқ танбеҳ берсам, кейин ухлайди, бўлмаса ўйнаб юраверади. Овқатидаги гўштини ҳам емайди, кўпроқ мевалар еб қорнини тўйдиради. Зеҳни яхши, тезда тушиниб олади. Ҳозир ўртоқлари бирга ўйнамаса ҳам йиғлайдиган бўлиб қолди. Илтимос маслаҳат беринг. Олдиндан раҳмат.

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! 6-7 ёш болаларда инқирозли ёш ҳисобланади. Кўп ҳолларда бу ёшда боларда ички норозиликлар кучайиб, буни йиғи орқали чиқаришади. Бундай пайтда оналар сабрли бўлиб, болаларини эшитишга, уларни кўп-кўп бағрига босиб, у ёлғиз эмаслиги, у билан доимо яқинлари борлиги, тушунишлари, қўллаб қувватлашларини ҳис эттиришлари керак бўлади. Валлоҳу аълам!