Ассалому алайкум! Аёлларда қаъда ўтиришда икки оёғи бармоқларини ўнг томонига қаратиб ўтиришларини биламан. Лекин мен авваллари намоздаги ҳар бир ракъатда қилинадиган 2 марта саждани орасидаги ўтиришни, яъни 1та сажда қилиб ўтириб кейин яна саждага кетилади ана шу орадаги ўтиришда мен икки товонимни устига ўтирар эдим. Кейин билсам намозда 2 товон устига ўтириш макруҳ экан. Кейин 1- саждадан кейин оёқларимни ўнг томонга қилиб ўтириб яна 2 - саждага кетадиган бўлдим. Аммо вазним тўлароқ бўлганим учун бу бироз қийинчилик туғдиряпти. Бу ҳақида анчадан бери намоз ўқиб юрадиган аёл қариндошларимдан сўрасам улар орадаги ўтиришда товонлари устига ўтиришларини айтишди. 2 сажда орасидаги ўтиришда ҳам аёллар қаъдада қандай ўтирсалар шундай ўтиришлари керакми ё икки товон устига ўтирса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Оёқларни ўнг томонга чиқариб, аммо қийинчилик туғдирса, икки товон устига ўтириш жоиз. Валлоҳу аълам!