Ассалому алайкум! Ухлашдан олдин ҳар доим “Мулк” сурасини ўқиб ётаман. Кўпинча ҳуфтон намозидан олдин бўш вақтим бўлади. Ҳуфтондан олдин “Таборак”ни ўқисам бўладими ёки албатта ётишдан олдин ўқиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Шомдан кейин бўлсаки, бўлади. Валлоҳу аълам!