Қиз сепига закот тўланадими?
04:39 / 13.04.2017 |
Савол |
1481
Ассалому алайкум! Қизимга олинган сеплар: чойшаб, одеал, чойшаб, сочиқ ва кийимлар учун закот тўлайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Закот аслий ҳожатлардан ташқари, тижорат учун, айланиб турадиган моллардан чиқарилади. Сеплар ҳожатлар учун, яъни кундалик ишлатадиган нарсалар бўлганлиги сабаб улардан закот чиқарилмайди. Валлоҳу аълам!.