Урф одатми ёки бидъат

11:05 / 17.08.2020 | Адиба | 607
Ассалому алайкум! Мен фарзандли бўлганимда онам бешик олиб келиш урф-одатларини қурби етганича адо этди. Кийим-кечакларини, коляска кроватларини, мени ва турмуш ўртоғимни устига бир сидра кийим кечаклар қилди. Қайнота қайнонамни ҳам унутмади. Ота уйимизда уларни меҳмон қилиб кутишди. Мени кўнглим тўлди хаттоки ошиғи билан қилди фақат бешикни беришса шуни ўзи ҳам етарди. Чунки оиламиз мени турмушга узатамиз деб анчагина қарзга ботишганди буни фақат мен билардим холос. Лекин қайнонамни бешик олиб келиш урф-одатларидан кўнгли тўлмади. Баъзида бошқаларни ўрнак қилиб кўрсатади, баъзида боламга кийим олиш керак деб айтсам онангни қилган кийимлари қолмадими дейди. Нега буларга чек қўйилмаяпти ҳайронман. Нимага ҳамма оғирлик қиз тарафга тушади. Ҳақиқий эркаклар қаёқда қолди. Ориятли қайноналарчи? Аслида шу иш тўғрими? Шариатда бешик урф-одатларини ким қай даражада адо этиши керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Умримиз шуларни гапириш билан ўтяпти. Одамлар амал қилмаса, биз нима қилайлик? Ота-онангизга ўхшаб қарзга ботаётган, минг қилгани билан қудаларини рози қила олмаётган кишилар шу ишлардан тўхтасаларгина, бу ишларга чек қўйиш мумкин. Йигит тараф ориятсизлик қилиши бор. Аммо бундай ишларга имконият яратиб бераётганлар асосан келин тарафдир. Валлоҳу аълам!