Саломатлик

00:18 / 02.08.2020 | Хамрохон | 975

Ассалому алайкум! Ёшим 18 да, менда баъзи баъзида оқ шилимшиқ суюқлик (ажралма) келади, шамоллашдан деб ўқидим. Буйрагимда шамоллаш бор экан, тез-тез пешоб ажралади. Цефазалин, яна шунга ўхшаган укол олдим, шифокор ёзиб берган эди. Буйрак шамоллашига ва кўп виделения келишига қандай чора кўрсам бўлади? Виделенияга қарши шамча бўларкан, уни зарари йўқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. 

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Ёшингиз 18 да бўлса ҳали турмушга чиқмаган қиз бола бўлсангиз керак? Қиз болаларга ҳеч қанақа свеча мумкин эмас: у қинга қўйилади! Сиз аввало поликлиникангизга чиқиб пешоб таҳлилини ўтказинг ва буйрак УЗД сини қилинг. Қондаги қанд миқдориниям ўлчатинг. Агар пешоб трактида шамоллаш борлиги аниқ бўлса пешобни бактериологик экмасини (бак посев) ўтказинг, у айнан қайси антибиотик сизга самарали эканини кўрсатиб беради. Унинг жавоби 6-7 кунда чиқади. Унгача Канефрон 2 табл.дан 3 маҳал ичишни бошланг ёки Реналка сиропидан 1 қошиқдан 2 маҳал ичиб туринг. Ажралмаларингиз кўп бўлса остингизни 1 литр қайнаган сувга 1 ош қошиқ сода солиб шунда мустаҳаб қилинг ва кечасига Левомиколь мазини тагликка кўпроқ суриб қўйиб ётинг, 7 кун давомида. Валлоҳу аълам!