Ассалому алайкум! Мен коронавирусга чалиниб, икки томонлама пневмониядан даволаняпман. Шу касаллик сабаб, ҳаетга бошқача кўз билан қараяпман. Танамиздаги шу жон ҳам жуда омонат экан. Қилган гуноҳларимга қаттиқ пушаймонман. Энди бундан буён тўғри яшаб, Аллоҳнинг розилигига эришмоқчиман, Аллох насиб қилсин. Касаллик пайтида ўқиладиган дуолардан ўргатинг, илтимос. Шояд шу дуоларни ўқиб, кўп ажрларга эришсам.