Ассалому алайкум! Илмингиз зиёда бўлсин! Укам балоғатга етмаган пайтида ярим тунда уйқусираб туриб, ўзи билмаган ҳолда тўғри ҳовлига чиқиб бир нималар қиларди. Биз уни "лунатик" дер эдик. Ҳозир у ҳолати қолиб кетган, ишдан келгач баьзида уйқусираб бир нималарни тушунарсиз гапиради. Ёши 26да. Ёшлигидаги "лунатик" бўлганлигининг асоратими бу? "Лунатик" бўлишнинг сабаби нима? Психологиясига боғлиқми?
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолат кўпинча инсоннинг кундуз куни ҳаддан зиёд эмоционал таъсирланганлигидан келиб чиқиши мумкин. Ҳар бир инсон юз бераётган ҳодисалардан ўзига яраша эмоционал таъсирланади. Кимнидир қаттиқ ларзага солган воқеа кимнидир пинагини ҳам бузмаслиги мумкин. Яъни мизожи (темпераменти) роль ўйнайди. Генетик томонига ҳам боғлиқ. Укангизни невропатолог кўригига олиб борсангиз анча тинчланасизлар. Валлоҳу аълам!