Кремлар

00:58 / 18.08.2020 | Abdulazizova Dilobar | 601
Ассалому алайкум! Мен юзим қуруқ бўлгани, кўп сув тегса яна ҳам шўралаб қолгани учун тунда ухлашдан олдин юзимга крем суртаман. Бундан ташқари оёқ-қўлларимга ҳам. Лекин келинойим ҳеч ҳам крем ишлатмасликлари, уларнинг косметолог танишлари барча кремларга номақбул моддалар солинишини айтганини айтдилар. (Баъзи эркак ва аёлларга тегишли суюқликлар). Шу сабабдан уларни ишлатишим жоиз эмасми? Яна ҳалол кремлар ҳам борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайта ишланганидан кейин нажаслиги қолмайди. Шунингдек, ташқи истеъмол учун жоиз, бу нарсалар ичга кирмайди. Таркибини ўрганиш керак, табиий бўлганларини танлаш керак. Шубҳа қилинса, бироз зайтун ёғи ишлатиш мумкин. Ҳозирда диний ашёлар сотадиган ерларда атторликка оид ишончли маҳсулотлар бор. Валлоҳу аълам!