Ассалому алайкум! Таҳажжуд намозида дуони саждада “Субҳана Роббиал алаъ” дан кейин айтамизми? Ёки намозни ўқиб бўлиб саломдан кейин дуоси қилинадими? Мен саждада дуоларимни қилардим.
– Ва алайкум ассалом! Таҳажжуд саждасида дуо қилиш жоиз, балки бу ишга тарғиб қилинган. Тасбеҳдан кейин дуо қилинади. Валлоҳу аълам!