Суннат қилдириш ҳақида

02:25 / 18.08.2020 | Фотимаю Захро | 472

Ассалому алайкум! 3 ёшли ўғлимга қайнота-қайнонам суннат қилдиришга рухсат беришмаяпти. Ўзлари имконият бўлганда қўй сўйдириб қилишларини айтишяпти. Уларни қачон қилишларини билмайман. Фарзандим кейинчалик қўрқоқ, иродасиз бўлиб қолмасмикин шунисидан хавотирдаман. Улардан рухсат олмасдан ўзим суннат қилдириб келсам шифокор билан маслаҳатлашиб гуноҳ бўлмайдими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Суннатни етти ёшигача қилдириш жоиз. Шифокор бу иш зарур эканини таъкидласа, буни сиз эмас, эрингиз ота-онасига тушунтирсин. Суннат қилдирилганида қўй сўйиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!