Ассалому алайкум! Ёшим 20-да Оила қурганимизга бир неча йил бўлди. Синфдошимга турмушка чиққанман. Эрим машинасини сотиб, менга уйланган экан, энди эса қайнонам кун бермаяпти. Ўша машинани соткани учун, деярли хар куни жанжал. Мени хам, эримни хам, уйдан уриб, чиқариб юборишканлар. Бизни алохида кўчиб, бошқа жойда яшашимизга рози булмайдилар. Уйларида хам яшашка рози бўлмайдилар. Нима қилишка хайронмиз. Ажрашайлик десам, эрим рози эмас. Биз ота-онаси рози бўлмаса хам, бошқа жойга кўчиб алохида яшасак, гунохкор бўлмаймизми? Илтимос тўлиқроқ маьлумот беринг.
– Ва алайкум ассалом! Бу ерда тўлиқроқ жавоб берадиган нарса йўқ. Аёлни турар жой билан эр киши таъминлаши шарт. Бу учун ота-она уйида туриш шарт эмас. Ота-она ҳайдаётган бўлса, эркак ўзига бош пана топиб яшаши мумкин. Сизларнинг ҳолатда оила сақлаб қолиш керак. Эркак кишининг алоҳида бошқа ерда истиқомат қилиши дуруст. Ота-онага маъсият бўладиган ишларда итоат қилинмайди, оилани бузиш эса маъсият. Ноҳақ ранжиётган бўлса, норозилиги ҳам, оқ қилиши ҳам ўтмайди. Валлоҳу аълам!