Қазо намоз ва рўза

02:21 / 18.08.2020 | Nodira | 716
Ассалому алайкум! Яқинда онажонимдан айрилдим. Вафот этишларидан олдин қазо намоз ва рўзаларини тўлаб беришимга рухсат беринг деб розиликларини олдим. Қазо намоз ва рўзалари қандай ҳисоблаб (қандай қийматда) ва қандай тартибда берилади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Ҳар бир вақт намози учун ярим соъ. Ярим соъ буғдой (1087,5гр). Шунга биноан 5 вақт намоз витр билан қўшилса 3 соъ бўлади.

قال السرخسي في المبسوط: إذا مات وعليه صلوات يطعم عنه لكل صلاة نصف صاع من حنطة، وكان محمد بن مقاتل يقول أولا: يطعم عنه لصلوات كل يوم نصف صاع على قياس الصوم، ثم رجع فقال: كل صلاة فرض على حدة بمنزلة صوم يوم وهو الصحيح.. انتهى 

Имом Сарахсий “Мабсут” китобларида : “Бир киши вафот топиб, зиммасида бир неча вақт намознинг қазоси бўлса, унинг тарафидан ҳар бир вақт намоз учун буғдойдан ярим соъ таом берилади. Муҳаммад ибн Муқотил(Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шогирдларидан) “Аввалда: ҳар бир кун учун рўзага қиёс қилиб, ярим соъдан буғдой берилади” дер эди. Сўнг ундан қайтиб, “ҳар бир фарз намози бир кунлик рўза каби алоҳида бўлади. Шу гап саҳиҳдир” деганлар”. Ҳанафий уламолари шу қавлни ихтиёр қилганлар. Валлоҳу аълам!

 https://savollar.muslimaat.uz/savol/8540

https://savollar.muslimaat.uz/savol/5425