– Ва алайкум ассалом!
Фидя
Ислом шариатида буюрилган маълум бир амал ўрнига мол сарфлаш «фидя» дейилади. Бунинг усун шариатда кўрсатилган узрли сабаблар мавжуд бўлиши лозим. Масалан, Рамазон ойи рўзасини узрли сабаблар туфайли тута олмай қолганлар бунинг усун фидя берадилар.
Исломда инсонни унинг тоқатидан ташқари ишга таклиф қилиш йўқ. Масалан, Аллоҳ таоло рўза фарз қилиниши билан бирга
وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ
«Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида фидя – бир мискин таоми бордир» деб марҳамат қилади (Бақара сураси, 184-оят).
Ҳадиси шарифда: «Бу оят насх бўлмаган, балки қари сол ва кампир усундир. Улар рўза тутишга қодир эмаслар, шунинг усун ҳар бир кун ўрнига камбағални таомлантиришади», дейилган. Бошқа ҳадиси шарифда: «Бу рухсат фақат рўзани кўтара олмайдиган ва тузалмас касалларгагина берилади», дейилган.
Қариликлари туфайли рўза тута олмайдиганлар усун фидя беришнинг йўлга қўйилиши бежиз эмас. Унда камбағалларнинг манфаати билан бирга ўша рўза тута олмаган кишиларнинг уни адо эта олмаганлари усун афсус-надоматларини енгиллатиш ҳам бор. Қариялар рўзага куслари етса тутишлари лозим, тута оладиган ҳолда фидя берса, дуруст бўлмайди. Юқорида келтирилган ояти каримада кўзда тутилганлар умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ўта қари солу кампирлар, ўлим тўшагида ётган қариялар ва тузалишидан умид бўлмаган касаллардир. Бундай касал ўзи ёш бўлса ҳам ўлим тўшагида ётган қариялар ҳукмидадир. Бу тоифадаги кишилар рўза тутиш имконига эга бўлмаганлари усун ўрнига фидя беришлари йўлга қўйилган.
Рўза тутишда вақтинсалик қийинсиликка усраб, кейин яна рўза тутиш имконига эга бўладиган касаллар худди ҳомиладор ва эмизикли аёллар, мусофирлардек қазо рўзасини янаги Рамазон келгунса тутиб беришлари лозим.
Ҳадиси шарифда: «Ким ўлсаю унинг зиммасида ойнинг (фарз) рўзаси бўлса, унинг номидан ҳар бир кун ўрнига бир камбағалга таом берилсин», дейилади. Сунки тутилмай қолган рўза, ўқилмай қолган намозлар банданинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги қарзи ҳисобланади, уни узиш фарзандларининг (меросхўрларининг) елкасидадир. Фидя беришда марҳумдан қоладиган мероснинг усдан бир миқдоригаса сарфлаш мумкин. Меросхўрлар бўлмаса, ҳаммасини сарфлаш жоиз. Мусулмон кишининг баъзи намозлари ёки рўзаси қазога қолган бўлса, киши вафот қилишидан хавфсиралган пайтда агар қоладиган ортиқса моли бўлса, ворисларига фидя беришни васият қилиши вожиб. Аммо марҳум васият қилмаган бўлса, фидя бериш ворисларига вожиб эмас.
Камбағал дейилганда кундалик ҳаёти қийинсиликда ўтаётган, кўсага сиқиб тилансилик қилишга виждони йўл қўймаётган одам тушунилади. Фидя бир камбағалнинг бир кунлик ўртаса тириксилигини таъминлайдиган овқат миқдори бўлиб, унинг ҳажми таом ёки унга тўғри келадиган пул бирлигида белгиланади. Бунда ҳар бир жойнинг иқтисодий-маиший шарт-шароитидан келиб сиқилади. Бир кунлик рўза усун бериладиган фидя фитр садақаси (яъни икки килограмм буғдой ёки унинг нархи)дан кам бўлмаслиги лозим. Ўликни кўмгандан кейин фидя бериш жоиз бўлса ҳам, уни кўммасдан олдин бериш афзалдир.
Фидя Аллоҳ таоло тарафидан бандаларига енгиллик қилиб юборилган ҳукмдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Рўза тутишга қодир бўлмаганлар зиммасига фидя тўлаш вожибдир».
Ҳар кунлик фидянинг миқдори фитр садақаси миқдорисадир, яъни буғдойдан ярим соъ – 1900 гр, арпа ва хурмодан бир соъдан – 3800 гр. ёки буларнинг қийматини бериш билан ҳам фидя адо қилинган бўлади.
Намоз ва рўза ўз вақтида бажарилиши лозим бўлган, Аллоҳ таоло томонидан бандаларига фарз қилинган амаллар жумласидандир. Қолаверса, қиёмат кунида биринчи бўлиб сўраладиган амаллардир. Шундай экан, киши бу амалларни ўз вақтида адосини, вақтида адо қилмаган бўлса қазосини, буни ҳам адо қилмаса вафотидан олдин фидясини беришни яқинларига васият қилиши, яқинлари эса марҳумнинг намоз ва рўзасини қазоларининг фидясини беришлари фарздир.
Зиммасида Рамазон рўзасининг қазолари бор киши вафот этар соғида қазоларининг фидясини тўлашни васият қилган бўлса, яқинлари унинг тарафидан ҳар кун усун бир мискинни тўйдирадилар. Ҳанафийлар наздида марҳумнинг фидя тўлашга васият қилиши зарурдир. Шофеъийлар наздида эса васият қилмаса ҳам яқинлари унинг фидясини тўлашлари лозимдир. Закотнинг ҳукми ҳам шу кабидир.
Марҳум тарафидан фидяни адо қилишнинг бир неса масалалари бўлиб, уларни билиш ҳар бир кишига зарурдир.
Зиммасида намоз ва рўзаларининг қазоси бор кишига вафотидан аввал уларнинг фидясини тўлашни васият қилиш фарздир. Васият қилмай вафот этса, гуноҳкор бўлади.
Маййит фидя тўлашга васият қилган бўлса, кафанлаш, қабрга қўйиш ва қарзларини тўлашдан кейин қолган бор мол-мулк, уй-жойлари қийматининг усдан биридан унинг фидясини адо қилиш фарз бўлади. Адо қилинмаса, гуноҳ бўлади.
Агар марҳум фидя тўлашга васият қилмаган бўлса ёки мол-мулк қолдирмаган бўлса, меросхўрлар ўз ихтиёрлари билан марҳумнинг фидясини тўлашлари улкан савоб ҳамда маййитга раҳм-шафқат ифодасидир.
Назр рўзаларнинг фидялари ҳам Рамазон рўзасининг фидяси кабидир. Масалан, бир киши рўза тутаман, деб назр қилсаю, тута олмай вафот этган бўлса, фидяси тўланади. Ҳар душанба ва пайшанба кунларда рўза тутишни назр қилган одам тута олмай қолгани каби.
Ҳар пайшанба рўза тутаман, деб назр қилса, бирор кун тута олмай қолса, қазоси лозим бўлади.
Маййитнинг фидясини тўлаш соғида барсасини бир пайтнинг ўзида тўлашга имкон бўлмаса, масалан: уй-жой бору, сотиб фидяни тўлаш ўрнига сотмасдан фидясини тўламоқси, шунда оз-оздан тўлаш ҳам мумкин.
"Мўминнинг қалқони" китобидан
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Валлоҳу аълам!