Ассалому алайкум

22:56 / 12.02.2020 | Миромон | 1724
Ассалому алайкум! Қизим рус синфда, 2-синфда ўқийди. Боғчада рус группада бўлгани учун дадаси тилни эсидан чиқармасин деб, рус синфга бердилер. Ўзлаштириши унчалик яхши эмас. Асосий фанларидан фақат 2, 3 баҳолар олади. Ўзига қолса ўзбек синфда ўқигиси келади. Дадаси кўнмаяпдилар. Ўрганиб кетади деяптилар. Аммо қизим қийналяпти, ўзбек синфда ўқигиси келади. Маслаҳат беринг.
Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Ва алайкум ассалом!  Қизингизни рус гуруҳида ўқишини давом эттиринг. Лекин бу сиздан катта  маҳорат талаб қилади. Сабаби ҳар куни қизингиз билан дарсларни тушунтириб бирга тайёрлатишингиз лозим. Уйда фарзандингиз билан рус тилида гаплашинг. Рус тилудаги мултфилмларни кўргандан кейин уни мазмунини рус тилида сўзлаб беришга ўргатинг. Паст баҳолар олганда  "Ҳали кўрасан, яхшилаб ўқийлик, зўр баҳолар ҳам оласан", - деб руҳиятини кўтаринг. Устоз билан кўп мулоқотда бўлинг. Нималарга эътибор бериш кераклигини ўрганинг. Агар ҳозир  ўзбек гуруҳига олсангиз, кейинчалик қизингиз қийналганда ўзига ишончини йўқотади.  
Лекин қизингизни  5-синфдан ўзбек гуруҳига олшингизни маслаҳат берамиз. Қийинчиликдан қўрқманг, ҳаммаси яхши бўлади, ин шаа Аллоҳ.
 Валлоҳу аълам!