– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда истиғфорни, зикрларни кўпайтириш қалб хотиржамлигига эришиш учун энг яхши амалдир. Ҳамда онгингизга ўзингиз савол бериб кўринг “нима сабабдан менда шундай ҳис пайдо бўлаяпти?” деб. Бироз вақт ўтгач бунга сабаб бўлиши мумкин бўлган воқеалар эсингизга кела бошлайди. Кўпинча инсон ҳидоят йўлига кирганда, ибодатларни бажаришга яхши шижоат қилмоқчи бўлганида шайтон адаштира бошлайди. Шунинг учун унинг ёмонлигидан паноҳ сўраб дуоларда бардавом бўлаверинг. Бу ҳолатингиз ҳақида чуқур ўйланишга ҳожат йўқлигини тушуниб олсангиз ва эътибор қилмай қўйсангиз тезда ўтиб кетадиган ҳолатдир. Валлоҳу аълам!