Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қизим 7 ëш, ўғлим 6 ëш. Уларга жаннат ва дўзах ҳакида кўп гапираман, хатто видеоларини кўрсатаман. Ёмонликдан қайтариб, яхшиликка бошлайман. Шу ишим тўғрими, ëки улар хали бунинг учун ëшми? Ўғлим шундан кейин кечаси 3-4 кун қўрқиб уйғонди.
– Ва алайкум ассалом! Биз болаларимизга исломнинг адолатли, ҳақ дин эканлигини ўргатиш билан бирга Аллоҳнинг раҳмли эканлигини алоҳида эътироф этишимиз лозим.
Ёш болага дўзахни катта одамларнинг онгига мос қилиб гапиришингиз болада қаттиқ қўрқув ҳосил қилиб, у қўрқоқ, қатъиятсиз бўлиб бориши мумкин. Бундан ташқари, ислом ҳақида, Аллоҳ ҳақида негатив ҳиссиётлар шакилланиши мумкин. Инсонни муҳаббат бошқаради. Болаларимизни енгил ислом динига, Аллоҳ ва унинг расулига муҳаббатли қилиб тарбия қилишимиз керак. Валлоҳу аълам!