Ассалому Алайкум! Мен заводда тикувчи бўлиб ишлайман. Биз уйда ўтирамиз, бизга завод ишчиларига махсус кийим тикиш учун материал ва иплар берилади ҳамда норма қўйилади. Биз нормани бажарганимиздан сўнг материал ва ип ортиб қолади. Ортган нарсаларни қайтариб олишмайди (иш етказиб берувчилар). Шу ортган нарсаларни ўз эҳтиёжим учун ишлатсам жоизми ёки йўқ? Менимча завод раҳбариятининг бундан хабари бўлмайди. Иш етказиб берувчилар ҳам бизга ўхшаган оддий ишчилар.
– Ва алайкум ассалом! Раҳбардан сўраш керак. Валлоҳу аълам!