Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон опа! Биз 2 йилдан сўнг ўғлимизни суннат тўйини қилмоқчи эдик. Маълумки тўйда ароқ қўйилса у ерга Аллоҳнинг лаънати ёғилади. Шунинг учун хўжайинимга: ароқ қўймаймиз дедим. У киши намоз ўқимайдилар. Табиийки бу гапимга қарши бўлдилар. Уйдагилар ҳам уларни қўллайдилар. Агар ароқ қўйилмаса ўртоқлари уларни устиларидан кулармишлар. Шунда агар ароқ қўйилса мен ҳам,ўғлим ҳам тўйга бормаймиз дедим. (Ҳозирдан шундай деб бу ишга қаршилигимни билдириб борсам натижа бўлармикан деб ўйлаяпман.) Мени қилаётган ишим тўғрими? Агар тўйда барибир ароқ қўйиладиган бўлса хўжайинимга зўрлик қилиб бормайман деган гапимда туриб олсам гуноҳкор бўламанми? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Гуноҳкор бўлмайсиз. Суннат муносабати шаръий муносабат. Уни ҳаром иш билан буламаслик керак. Валлоҳу аълам!