Икки таз оғриғи

08:51 / 22.08.2020 | FotimaiZuxro | 740
Ассалому алайкум! Уйда кўпроқ уй ишларини қилсам, чарчасам иккита таз қисмим жуда оғрийди. Ҳаттоки ўтиролмай қоламан. Санчиқли оғрийди. Эгизак болаларим бор. Ўзим туққанман. Операциясиз. Вазни кичик туғилган. Кўтаришда қийналмаганман. Лекин ҳомиладорлик пайтимдаям оғрир эди. Ҳозирги оғриқлар нимадан? Шамоллаш деганди врачимиз. Томчи укол олгандим. Лекин 1 ҳафтадан кейин яна оғриқлар бошланди.
Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Сизда чаноқ-сон бўғими дисплазияси ёки ревматоид полиартрит ёки коксартроз ҳолатларидан бири бўлиши мумкин. Тос қисмини рентгенографиясини ўтказишингиз ва ревматологга мурожаат қилишингиз керак. Рентген таҳлиллари ва ревмапроба таҳлиллари асосида даволанасиз. Валлоҳу аълам!