Ассалому алайкум! Ҳайз вақтида умумий ювинса бўлмайдими? Шаммоллаш эҳтимоли жуда катта дейишади. Аммо ёз кунлари бу жуда қийин. Яна бир саволим бор эди: ҳайз оз-оздан кўп кун келади, баъзида 10-11 кун ҳам бўлади, белда кучли оғриқлар бўлмайди. Бу хавфли эмасми ёки шамоллаш асоратими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
– Ва алайкум ассалом! Аксинча, ҳайз вактида гигиеник душ олиб туриш керак. Айримларга ўхшаб ваннага сув тўлдириб ётиш назарда тутилмаяпти бунда!
Агар одатингиз шу бўлса ва оғриқлар, патологик ажралмалар кузатилмаса ҳайздан ташкари вақтларда хавфли жойи йўқ . Одатда ВМС ташувчи ( спираль) аёлларда шунақа бўлади. Валлоҳу аълам!