Ракатлар орасида

17:02 / 25.08.2020 | Amirbek | 581
Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича 3та ёш болам бор. 5 ёш, 2 ярим ёш ва 1 ярим ёш. 2 та боламни эмизаман. Уйда кўпинча ёлғиз ўзим бўламан. Пешин намозини болаларимни ухлатиб кейин ўқишга ҳаракат қиламан. Лекин бири қўйиб, бири йиғлайди. Болам йиғлаганда, 4 ракат суннатни ўқиб, фарзга ният қилмасдан, боламни овутиб яна намозимни давом эттирсам бўладими? Шунақа қилиш мумкин деб эшитдим. Опажон маслаҳат беринг. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 2 ярим ёшдан кейин эмизиш жоиз эмас. саломдан кейин кейинги намозга ният қилмай туриб намоздан хориж ишларни қилиш жоиз Валлоҳу аълам!