Психолог

04:21 / 13.08.2020 | shohida shoimova | 653

Ассалому алайкум! Психологга борганимда руҳий тушкунликдан халос бўлишим ва бахтли бўлишим учун доим ўзимга "мен сени яхши кўраман, ҳурмат қиламан", деб такрорлаб юришимни айтган эди. Бу динимизга зид эмасми? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бундай гапларни гапириш онгга таъсир қилиш учун айтилади. Инсон руҳий тушкунликка тушиши бора-бора тақдиридан нолишга, бу эса Яратганга исён қилишига олиб боради. Шунинг учун, яхшиси амалингизда ўз устингизда ишлаб тушкунликдан чиқишга ҳаракат қилишингиз керак. Инсон нима учун ўзини яхши кўрмаслиги керак. Тўғрироғи нима учун ўзини яхши кўриши, ҳурмат қилиши керак? Негаки инсонни Ягона Меҳрибон Аллоҳ яратди. Ўзини севиши, ҳурмат қилиши, ўз қадрини билиши Яратганга шукр қилгани эмасми? Буни қандай ифодалаш керак? Ибодат ва зикрлар орқали. Агар инсон тушкунликда экан, демак унинг иммунитети тушиб кетади ва на ибодатга на соғлигига ҳохиши бўлмайди. Бундан ташқари, ўзини суймаганни биров ҳам суймайди, ўз олдида қадри бўлмаганни биров ҳам қадрламайди. Шундай экан инсон ўзини севишга, ўзига меҳр кўрсатишга, ўзини қадрлашга ошиқиши керак. Фақат бу ҳолат кибрга кетиб қолмаслиги керак. Валлоҳу аълам!