Оиладаги ҳолат

07:55 / 13.08.2020 | Sumaya | 647

Ассалому алайкум! Мен келин бўлиб тушганимга деярли 2 йил бўлмоқда. Оилам исломий, тақводор оила эмас. Қайнотам инсульт касалиги билан ётадилар. Қайнонам, қайнисингилларим ва турмуш ўртоғим жуда асабийлар. Уйимизда кўп маротаба жанжаллар бўлади, ҳунук сўзлар ишлатилади. Ота-онага бўлган ҳурмат йўқ. Жудаям кўп ёлғон ҳам гапиришади. Эрим ҳам ўзгариб кетяптилар. Илмли, тақводор инсон эдилар, ҳаттоки ибодатни ҳам ташлаб қўйганлар. Буларга қайнотамнинг ётиб қолганликларини сабаб қилиб кўрсатишади. Ўзаро жанжаллашишса ҳам мени жеркишади. Бир нафар фарзандим бор. У бундай ҳолатларни кўриб ўсмоқда. Илтимос, маслаҳат беринг, нима қилай? Оиламни қандай қилиб исломий оилалардан қилсам бўлади? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандингизга чиройли оҳангда гапириб тураверинг. Фарзандга тарбияни асосан она беради. Бола онанинг қилган ҳатти-ҳаракатига қараб тарбиялана боради. Шунинг учун болани ўзингизнинг хонангизга олиб кириб у билан шуғулланишингиз, унга китобларни ўқиб беришингиз, расм чиздиришингиз, у билан узундан-узоқ суҳбатларни қуриб, фикрларига қулоқ солиб туришингиз керак. Сиз хотиржам бўла бошласангиз оила аъзоларингиз ҳам тинчлана боради. Чунки эмоциялар вирус каби юқумлидир. Сизнинг хотиржамлигингиз уларга ҳам, фарзандингизга ҳам таъсир кўрсатади. Валлоҳу аълам!