Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур яқинда фарзандли бўлдик. Келин бўлиб тушган оилам жуда болажон, қиз ўғил ажратмай ҳамма хурсанд. Ўзим биринчи фарзандим бўлгани учун туғруқ жараёни бироз "асоратли" бўлди. Руҳиятим ҳам, жуда инжиқ бўлиб қолдим. Қанча эҳтиёт қилишгани сари инжиқлигим ортяпти. Арзимаган нарсага дилим хира бўлиб аразлагим келади. Қизимни ҳадеб эркалатишса қизғонгим келади. Тирноқ ичидан кир қидираман. Нотўғри қилаётганимни била туриб ўзимни бошқаролмаяпман. Ҳали чиллалимиз. Балки янги оналарда бўлиб турадиган ҳолатми? Маслаҳат беринг, ношукур бўлиб қолмай.
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирда сизда туғруқдан кейинги стресс ("послеродовой стресс") ҳолати бор. Бу ҳолатдан кун тартибига биноан тўғри ва баланслик овқатланишга, асосийси ҳар доим бир вақтда овқатланишга ва сифатлик уйқуга қатъий риоя қилиш орқали тез тузалиб оласиз. Ўзингизда ҳам яхши амалларга ва гўзал ниятлар қилишга ирода ҳосил қилишга ҳаракат қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!