Комментария

01:40 / 14.08.2020 | Комола | 702
Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларда комментарияларни ўқисак ҳар хил сўкиб ёзганлар ҳам бўлади. Ўшаларни ўқисак бизга гуноҳ бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом


عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. (Сунани Доримий).

 Валлоҳу аълам!