Пешоб ҳақида

02:55 / 30.08.2020 | Zilola | 655
Ассалому алайкум! Кичик хожатдан кейин бир оз вақт намликни ҳис қиламан. Бу пешоб бўлса керак деб 15-20 дақиқача кутиб яхшилаб артиб ташлаб қуриқлигига ишонч хосил қилиб, кейин мустаҳаб қилиб, таҳорат оламан. Мустаҳабдан кейин ҳам яхшилаб қуритаман, таҳорат олиб бўлиб бирор намлик кўринадиган нарсада текшириб кўраман. Шунда жуда кичкина намлик кўраман, кейин бу пешобмасмикан деб ўйланиб қоламан. Бир оз вақт ўтгандан кейин яна текшириб кўрсам яна жуда кичик намлик кўраман бу пешоб бўлмаса керак, чунки аёл кишини авратини қуритиб бўлмайди, деб ўйлаб намозимни ўқиб оламан. Шу ишим тўғрими? Нима қилсам энг тўғри йўл бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ортиқча такаллуф қилмаслик керак. Ислом дини осонлик динидир. Валлоҳу аълам!