Ассалому алайкум! Биринчи боламни кесарча кесиш йўли билан туққанман. Кўз нурим пастлиги (-5,75 ) ва боланинг боши билан келмаганлиги сабаб бўлган. Болани ўзи туғмаса гуноҳ деб кўп айтишди менга. Шу ростми? Лекин мен жуда кўп дард еб кейин оператция бўлганман. Болани кесиб олиш гуноҳми? Кесиб олгандан кейин 40 кун ўтириш мумкин эмас деган эди шифокорлар. Яқинда 2-боламни дунёга келтираман. Агар 40 кунгача нифос қони тугаса, аммо шифокорлар ўтириш мумкин эмас дейилса унда намозларнинг қолгани қандай бўлади? Барибир ўтириб ўқишим керакми ёки 40 кундан кейин ўқийманми, ёки қазолари билан ўқийманми?
– Ва алайкум ассалом! Ким айтган бўлса ҳам бефикр одам айтибди шу гапни. Кесиб олиш гуноҳ, деган гап йўқ. Қанчадан қанча оналар ўлиб кетган бўларди кесиш бўлмаса. Аллоҳ таоло бандаларини машаққатга солмайди. Соғлиғингизга зарарли бўлса, ёнбошлаб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!
https://savollar.muslimaat.uz/savol/3184