Ҳомиладорлик даврида соч кесиш мумкин эмасми?

02:46 / 30.08.2020 | Nafisa | 2123
Ассалому алайкум! Сочим жуда қалин ва узун эди (тиззамга тушади). Турмуш қурган вақтимда менга холам яқинликдан сўнг узун сочни ювиш шартмас деганди. Аммо яқинда бир китобда ўқиб қолдим, африкаликларникига ўхшаб бошидан майда ўрилган сочни ёзиб ювмаслик мумкин экан холос. Мен шунча вақт хато қилибман. Ҳозирда хомиладорман. Сочимни сал калталатай десам қайнонам “болани умрини кесган бўласан” деб унамаяпти. Шу тўғрими? Ҳозирги ҳолатда соч кессам бўлмайдими? Жавоб учун раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Динимизда ҳомиладорлик вақтида соч кесиб бўлмайди, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!