Ассалому алайкум! Мени ишга чақиришди. Хўжайиним “ишламайсан, ёки ишни танлайсан ёки мени. Агар ишни танласанг мен билан ажраш” дедилар. Ажраш ва талоқ иккала гапнинг маъноси бир хилми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқда ниятга қаралмайди, шу сўзнинг ўзи билан никоҳ узилади. Ажраш деган гапда ниятга қаралади. Ният талоқ бўлса, талоққа ўтади, бўлмаса, ўтмайди, мисол зарда, таҳдид ўрнига ўтиши мумкин. Валлоҳу аълам!