Ассалому алайкум! Сизларга бир муҳим масала юзасидан савол йўллаяпман. Мени умуртқам озгина эгри. Гавдамни тик тутиб юра олмайман. Бу қиз бола учун айб. Шу нуқсонимни тузатишга қарор қилдим ва фитнесс ва умуртқани тўғрилашга қаратилган прогграммаларни олиб шуғулланишни бошладим. Мен йога билан шуғулланиш жоиз эмаслигини,у буддистларнинг ибодати эканлигини билардим. Шунинг учун ёга эмас фитнесс асосидаги машқлар билан шуғулланмоқчи бўлдим. 3-куни бир машқ қийин туюлиб уни видеосини Ёу Тубе дан кўрдим.У йога машқи экан. Кейин қолганлариниям бирма-бир кўра бошладим ва амин бўлдимки, фитнессдаги 70-80 фоиз машқлар ёгадан олинган экан. Мен бу машқларни бажариб гуноҳ қилдимми? Аллоҳ сақласин бу ширк эмасми? Мен уларни йога машқлари эканлигини билмагандим. Энг ёмони оддий, ҳамма бажарадиган бадантарбия машқларининг кўпчилиги йогада бор экан. Уларни бажаришам жоиз эмасми? Тушунмаган жойим нимага йога мумкинмас, лекин фитнесс билан шуғулланиш мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Йогада руҳий ҳолат бор. Фалончи нарсадан қувват оламан, деган маънода. Яъни, ундаги эътиқод учун ножоиз, ҳаракатлар учун эмас. Ҳаракатлар шунчаки соғломлик учун бўлса жоиз, аммо унга эътиқодий маъно аралашса, ножоиз бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!