Ассалому алайкум! Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуёш ботган пайтда, қош қорайгунча жониворларингиз ва болаларингизни қўйиб юборманглар. Чунки шайтонлар қуёш ботган пайтда, қош қорайгунча тарқайди». Ёз кунлари шом вақтида биз оиламиз билан ҳовлида хонтахта атрофида овқатланамиз. Сўнг кўрпача тўшаб, ўша ерда ухлаймиз, чунки уй ичи жуда иссиқ ва дим ҳолатда бўлади. Ҳовли катта. Дарвоза қулфланган ҳолатда аёлларнинг ҳовлида ухлаши тўғрими? Эркаклар ҳовлида тонг оттиришсачи?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!